Ўзбекистонда қозоғистонликлар президент сайловида овоз беришмоқда

Сайлов участкаси рўйхатига Ўзбекистон ҳудудида доимий ва вақтинчалик яшовчи 600 дан ортиқ қозоғистонликлар киритилган. Мамлакат келажагини белгилашда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Қозоғистон Республикаси фуқаролари Тошкентга келишмоқда.
Ўзбекистонда шахсий, расмий ва туристик мақсадларда бўлган қозоғистонликлар ҳам овоз бериш учун келишмоқда.
«Биз Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридан махсус этиб келдик. Ҳар бир фуқаро ўз Ватанига, келажагимиз учун овоз бериши керак, деб ҳисоблаймиз», - деди байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Тимофей Емельянов журналистларга берган интервьюсида.
«Кеча рафиқам билан Оралдан Ўзбекистондаги санаторийга даволаниш учун келдик. Кетишдан олдин яшаш жойида сиртдан овоз бериш бюллетенини олиб, бугун Қозоғистон элчихонасига президентлик сайловида овоз бериш учун махсус келдик», - деди Баймурат Сатанов.
Элчихона ходимлари сайловнинг очиқ ва ошкоралигини, сайлов участкасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширди. Меҳмонлар илиқ кутиб олинди, миллий таомлардан дастархон тортилди.
Эрталаб соат 7:00 да бошланган овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 гача давом этади.
Муаллиф: Мадибек Джанибеков