12:16, 15 Октябрь 2020 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 62 мингдан ошди– ССВ
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 120 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 15 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 120 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 62 175 тага етди. Шундан 59 095 нафари (95 фоиз) соғайган. Айни пайтда 2 564 нафар бемор даволанмоқда.