11:07, 13 Октябрь 2020 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 61 мингдан ошди– ССВ
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 115 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 13 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 115 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 61 534 тага етди. Шундан 58 427 нафари (95 фоиз) соғайган. Айни пайтда 2 597 нафар бемор даволанмоқда.