16:36, 07 Октябрь 2020 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 59 мингдан ошди– ССВ
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 136 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 136 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 59 579 тага етди. Шундан 56 165 нафари (94 фоиз) соғайган. Айни пайтда 2 923 нафар бемор даволанмоқда.