Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 58 мингдан ошди– ССВ

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 172 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 5 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 172 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 58 859 тага етди. Шундан 55 318 нафари (94 фоиз) соғайган. Айни пайтда 3 058 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар