Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 тага ошди, бир одам вафот этди

TASHKENT. UzA – Kazinform – Ўзбекистонда айни вақтгача коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 тага ошди, бир одам вафот этди

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди», - дейилади хабарда.