Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳоллари сони кескин ошмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 82 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 28 март ҳолатига кўра, 196 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Энг кўп ҳоллар яна пойтахт Тошкент ҳисобига тўғри келмоқда. Агар, расмий маълумотга таянилса, 196 та янги ҳолатдан 164 таси Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Жами ҳолатлар сони 82 536 тага етди. Шундан 80 667 нафари соғайган. Айни пайтда 1243 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар