13:02, 12 Январь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатларининг кунлик кўрсаткичи кескин ошди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бир кунда 604 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

11 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 604 нафарни ташкил этиб, жами беморлар сони 201 минг 759 кишига етди.
Маълум қилишича, 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, жами касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.