Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 700га яқинлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 1 миллион 700 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 700га яқинлашди

ҚР Фавқулодда вазият режимини таъминлаш давлат комиссиясининг маълум қилишича, 11 апрель кунги ҳолат бўйича, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 1 702 525 (бир суткада +96 583 одам)ни ташкил қилмоқда.

Шундан 102818 (+7094) одам вафот этган, 377 498 (+19 487) одам тузалиб чиққан.

Айни дамда Қозоғистонда 840 та ҳолат қайд этилган.

Қирғизистонда жами беморлар сони 339га етган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 694 нафарни ташкил қилмоқда.