09:40, 20 Февраль 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият яхшиланди
TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият яхшиланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 18 феврал ҳолатига кўра, 191 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, бу 146 та ҳолат қайд этилган 5 январдан буён энг паст кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, январ ойининг ўрталаридан бошлаб вирусни юқтириш даражаси кунига 1000-1400 кишини ташкил қилмоқда. Феврал ойининг биринчи ўн кунлигида вазият яхшиланди ва CОVID-19 ташхиси қўйилганлар сони кунига 500 нафарга камайди.
«2022 йил 18 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 063 (+191) нафарни ташкил қилмоқда. Соғайганларнинг умумий сони 224 458 (+1382), тузалиш даражаси 95 фоизни ташкил этади», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков