12:31, 14 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтади
TASHKENT.UZA. Kazinform – 2022 йилнинг 18-23 апрель кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон бўйлаб «Китобсевар миллат» шиори остида II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Тошкентдаги «Magic city» боғида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар барча ёш тоифасидаги китобхонларни қамраб олади.
Китобхонлик ҳафталиги мобайнида биргина пойтахтда ўтказиладиган тадбирлар дастурига кўра 40 га яқин нашриётларда сўнгги йилларда чоп этилган янги китобларининг тақдимотлари, ўнлаб таниқли ва ёш ва истеъдодли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар ўтказилади.