11:52, 12 Август 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда қанча спорт иншоотлари бор
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда қанча спорт иншоотлари мавжудлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мазкур қўмитанинг Telegram каналига таяниб.

Ўзбекистонда 52 105 та спорт иншоотлари мавжуд
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига жами 52 105 та спорт иншоотлари ташкил этилган.
Йиллар кесимида ташкил этилган спорт иншоотлари сони:
2016 йилда — 50 853 та
2017 йилда — 51 306 та
2018 йилда — 51 583 та
2019 йилда — 51 651 та
2020 йилда — 52 105 та.