Ўзбекистонда қанча коронавирусга қарши вакцина захираси мавжуд

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши 11 015 985 доза вакцина захираси мавжуд, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 3 296 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси фойдаланишга топширилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 57 011 423 дозага етди.

Улардан:

- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;

- 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

- 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;

- 6 322 860 дозаси Moderna;

- 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

- 1 976 000 дозаси Sinovac;

- 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 45,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши 11 015 985 доза вакцина захираси мавжуд.


Сўнгги хабарлар