14:57, 28 Июнь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда қўшимча эмлаш пунктлари очилди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридаги савдо ва кўнгилочар марказларида, бозорларда, супермаркетларда ва бошқа жамоат жойларида қўшимча эмлаш пунктлари очилди, деб хабар беради Kazinform.
«Тошкентда коронавирус инфекциясининг кўпайиши муносабати билан 18 ёшдан катта бўлган аҳолининг барча ихтиёрий гуруҳлари давлат ҳисобидан эмланмоқда», - дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Вазирлик маълумотларига кўра, аҳолини эмлаш учун шаҳарнинг савдо ва кўнгилочар марказлари, йирик бозорлар, мактаблар, маҳаллалар ва бошқа муассасаларда қўшимча равишда 44 та коронавирусга қарши эмлаш пунктлари очилган. Эмлаш бепул.
Эмлашдан кейин фуқароларга препаратнинг номи, шунингдек кейинги эмлаш санаси кўрсатилган эслатма берилади.
Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан 28 июндан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилди. Ўзбекистон пойтахтида икки ҳафта давомида карантин жорий этилган.