20:21, 11 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгаришсиз қолади
TASHKENT. UZA. Kazinform – Ўзбекистонда ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари 2022 йил охиригача ўзгаришсиз қолади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкалари 2022 йил охиригача амалдаги ставка бўйича ипотека учун 13 фоиз, таълим кредитлари учун 10 фоиз миқдорида сақланиб қолади.
Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан бериладиган таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари 14 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолади.
Марказий банк фоиз ставкаси 14 фоиздан пастга туширилса, арзон ипотека ва таълим кредитлари бўйича ҳам фоиз ставкалари пасаяди.