Ўзбекистонда илк коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди
Агентлик тарқатган маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 14 март куни халқаро аэропортлар орқали 38 та рейсда – 4 800 нафар, темир йўллар орқали – 1 860 нафар, қолган чегара-божхона постларидан 38 минг нафар фуқаролар кириб келди, барча йўловчилар СКПларда термометрия ҳамда бирламчи тиббий текширувдан ўтказилди.
Эпидемик вазият нохуш бўлган давлатларда бўлиб қайтган 7 781 нафар фуқаролар уй шароитида тиббий кузатувга олинган. Улардан 5,6 минг нафарида касалликни яширин даври якунлангани учун тиббий кузатувдан олинган. Бугунги кунда 2 100 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий кузатув давом этмоқда.
Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
Агентлик хабар қилишича, ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.