Ўзбекистонда илк бор аёл киши элчи этиб тайинланди
ЎР Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Феруза Юлдашевна Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Парламент юқори палатаси Раиси Т.Норбоева шу кунга қадар Ўзбекистон 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлаган.
«Феруза Юлдашевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади. Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир. Ишонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз», - деди Сенат Раиси.