Ўзбекистонда етти килограмм вазнли чақалоқ дунёга келди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида вазни 7 килограмм бўлган қизалоқ дуниёга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири ЎзА ахборот агентлигига таяниб.
None
None

Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санъат Қодировнинг айтишича, чақалоқнинг аҳволи яхши. Она ва бола парвариши шифокор ва ҳамширалар томонидан амалга оширилмоқда. Уларнинг саломатлиги назорат остида. Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинди.

Бундай чақалоқ Сирдарё вилоятида биринчи марта дунёга келди. Қизалоқнинг онаси 24 ёшда ва бу унинг биринчи фарзанди.

Эътибор беринг, янги туғилган чақалоқларнинг ўртача вазни 3,4 кг ни ташкил қилади, аммо бу диапазон одатда 2,5 дан 4,5 кг гача ўзгариб туради. Янги туғилган чақалоқларнинг атиги 5% одатда бу чегарадан ташқарида.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар