Ўзбекистонда эпидемиологик вазият яхшиланди: Халқаро қатновларни очиш кўриб чиқилмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият яхшиланди ва айрим хизмат кўрсатувчи корхоналар ўз фаолиятини тикладилар. Халқаро ҳаво, темир йўл ва автомобиль йўллари йўналишидаги чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссиясининг қарори билан 5 сентябрдан бошлаб умумий овқатланиш жойларига ёпиқ жойларда ишлашга рухсат берилади. Шунингдек, болалар театрлари, кинотеатрлар ва кўнгилочар боғлар, аттракционлар ўз фаолиятини бошлайди. Бундан ташқари, махсус комиссия жума, шанба ва якшанба кунлари диний хизматларга қўйилган чекловларни бекор қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан босқичма-босқич халқаро алоқаларни очишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, махсус комиссия пандемия пайтида мунтазам халқаро парвозларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани тасдиқлади. Ҳозирда тегишли органларга хорижий давлатлар билан музокаралар олиб бориш орқали барча турдаги халқаро парвозларни босқичма-босқич тиклаш бўйича чоралар кўриш топширилди.

Муаллиф Мирас Қуандиқов


Сўнгги хабарлар