Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Президенти Шавкат Мирзиёев яқин икки йилда электромобилларнинг машҳур моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди, дея хабар беради Kazinform мухбири ЎР Президенти матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон раҳбари электромобил саноатини ривожлантириш лойиҳалари билан танишар экан, машҳур моделларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда тажрибага эга хорижий компания билан қўшма корхона ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

«Электромобиллар кундалик ҳаётимизга жадал кириб боряпти. Импорт ошяпти. Нима учун? Чунки талаб бор. Бундай машиналарнинг харажати кам. Энг муҳими, одамларимиз шуни маъқул кўряпти. Шундай экан, халқимизга замонавий электромобиллар етказиб беришимиз керак», - деди Шавкат Мирзиёев.

Электромобиллар тегишли инфратузилмани талаб қилади. Ҳозир мамлакатда атиги 50 та зарядлаш станцияси мавжуд бўлиб, улар асосан Тошкент ва Самарқандда жойлашган. Электромобилларга хизмат кўрсатиш марказлари мавжуд эмас.

Келгуси икки йилда жойларда икки мингта қувватлаш станциялари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бу станцияларга ҳам ер, мулк ва фойда солиғидан имтиёз қўлланилади. Тадбиркорларга қувватлаш станциялари орқали электрни эркин нархда сотиш ҳуқуқи берилади.

«Биз бир йилга эмас, балки келгуси ўн йилликларга қарашимиз керак. Шундай экан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳисобга олган ҳолда ва келажак учун ҳозирданоқ бу соҳани ривожлантиришимиз керак. Буни қанчалик тез амалга оширсак, автомобил бозорида шунчалик рақобат пайдо бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.





Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Фото:president.uz

Сўнгги хабарлар