Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2 фоизга кўпайиб, 35 миллиондан ошди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Бугун Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг доимий аҳолиси сонини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.

Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн. кишига ошган.

Сўнгги хабарлар