Ўзбекистонда дам олиш кунлари меъёрдан анча иссиқ бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптикларнинг тахмин қилишича, Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 5-7 даража иссиқ бўлади, деб хабар беради Kazinform Ўзгидрометга таяниб.
None
None

«Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.

Синоптиклар аҳолини қуёш урушини олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмасликка чақирмоқда.

Маълум қилинишича, республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Сўнгги хабарлар