17:05, 23 Март 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадор фармацевтика компаниясининг лицензияси бекор қилинди
ASTANА. Kazinform - Ҳиндистонда Marion Biotech фармацевтика компанияси лицензияси бекор қилинди. Корхона «Док-1 Макс» йўтал сиропини ишлаб чиқарди, шундан сўнг Ўзбекистонда 20 нафар бола ҳалок бўлди. Бундай қарор Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари томонидан қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform Press Trust of India агентлигига таяниб.
«Январ ойида лицензия тўхтатилган эди. Биз тергов бошладик. Ҳозирда лицензия Уттар-Прадеш дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси томонидан бекор қилинган. Фармацевтика компанияси энди «Док-1 Макс» йўтал сиропини ишлаб чиқара олмайди«, - деди маъмурият вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганини маълум қилган эди.
Фото: shutterstock.com