Ўзбекистонда бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None

«Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони: Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар; Андижон вилояти – 402 нафар; Бухоро вилояти – 307 нафар; Жиззах вилояти – 485 нафар; Қашқадарё вилояти – 529 нафар; Навоий вилояти – 333 нафар; Наманган вилояти – 497 нафар; Самарқанд вилояти – 362 нафар; Сурхондарё вилояти – 558 нафар; Сирдарё вилояти – 450 нафар; Тошкент вилояти – 457 нафар; Фарғона вилояти – 444 нафар; Хоразм вилояти – 349 нафар; Тошкент шаҳри – 123 нафар», - дейлади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинди.


Сўнгги хабарлар