11:42, 16 Январь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда ҳаво совуқ бўлиши муносабати билан ўқувчиларнинг қишки таътиллари узайтирилди
ТASHKENT. UzА-Кazinform – Ўзбекистонда об-ҳаво шароити туфайли Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Kazinform UzАга таяниб хабар беради.
Бундан ташқари, Андижон, Хоразм, Наманган, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.
Дарвоқе, сўнгги 50 йилдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати Тошкентда қайд этилди. Бундан ташқари, мамлакатдаги совуқ ҳаво туфайли халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатнови вақтинча тўхтатилди.
Фото: uzа.uz