Ўзбекистонда ҳарбий омборхонадаги портлаш оқибатида 3,7 мингдан ортиқ бино зарар кўрган

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий омборхонада содир бўлган портлаш оқибатида 3,7 мингдан ортиқ бино турли даражадаги зарар кўрди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Матбуот хизмати хабарига кўра, етказилган зарарни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан ишчи гуруҳ тузилди.

«Ҳарбий қисм яқинида жойлашган кварталлар тўлиқ кўздан кечирилди. Натижада 3742 та турар жой ва бошқа биноларнинг томлари, панжаралари, дераза ва эшиклари қисман шикастлангани аниқланди»

, — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги ҳарбий омборда портлаш содир бўлди.

Ўзбекистонда содир бўлган портлаш Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли Мақтаарал туманида ҳам эшитилди.

Портлаш оқибатида 16 киши жароҳатланган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар