15:55, 22 Октябрь 2022 | GMT +5
Сирдарёдаги портлаш оқибатида 16 одам жабр кўрган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарё вилоятида ҳарбий омборда содир бўлган портлашда жабрланганлар ҳолати юзасидан баёнот берди, деб хабар беради Kazinform ССВ матбуот хизматига таяниб.
«Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУ да юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган. Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган»
, - дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.
«Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди»
, - дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ.