Ўзбекистонда аэропортлар вақтинча ёпилди
«Глобал электр таъминотидаги узилишлар туфайли Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида электр таъминотидаги узилишлар туфайли аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Хусусан, «Тошкент» аэропортида «Тошкент – Нур-Султан» йўналиши бўйича HY-721 рейси билан учиши лозим бўлган йўловчиларнинг ҳаммаси ҳам рўйхатдан ўтишга улгуришмаган. 60 га яқин йўловчи стерил зонада, 30 га яқин одам рўйхатга олиш зонасида қолиб кетди. Электр таъминотидаги узилиш туфайли йўловчилар хавфсизлик текширувидан ўта олмайди.
Uzbekistan Airways компанияси томонидан кейинги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. HY-762 Алмати – Тошкент рейси Навоийдаги аэродромга йўл олди. Шунингдек, Air Astana авиакомпаниясининг Алмати-Тошкент йўналиши бўйича КC-127 рейси экипажи аэропортга қайтишга қарор қилди.
Шунингдек, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.
Айни пайтда электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжуд. Электр тармоқларини таъмирлаш ишлари тугаллангач, аэропортлар яна ишлай бошлайди», - дейилади хабарда.