Ўзбекистонда аҳолининг 86,5 фоизи коронавирусга қарши эмланган

None
None
ТASHKENT. UzA – Кazinform– Ўзбекистонда эмланиши лозим бўлган аҳолининг 86,5 фоизи биринчи компонент билан эмланди. Бу ҳақда Kazinform Uzaга таяниб хабар беради.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 декабр куни мамлакатда 199 032 доза вакцина қўлланилган. Вакцинанинг биринчи дозасини 36 972 киши, иккинчи дозасини 110 739 киши ва учинчи дозасини 51 321 киши олган.

Айни пайтда мамлакатдаги жами коронавирусга қарши вакцинанинг 37 546 496 дозаси ишлатилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, вакцинанинг биринчи компонентини 18 556 048 киши, иккинчи компонентини 12 606 995 киши, учинчи компонентини эса 6 383 453 киши олган.

Сўнгги хабарлар
telegram