Ўзбекистонда 600 минг нафар бола коронавирусга қарши эмланган

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда ихтиёрий коронавирусга қарши эмлаш кампанияси доирасида 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 600 минг нафар бола ва ўсмир эмланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уч ойда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 600 733 нафар бола коронавирусга қарши эмланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болаларни эмлаш кампанияси 29 сентябр ойида бошланган. Исталган эмлаш пунктида болаларни эмлаш ота-оналари ва васийларининг розилиги билан амалга оширилади.

Эмлаш учун Германиянинг Pfizer / BioNTech вакцинаси ишлатилади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар