Ўзбекистонда 47 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Марказ маълумотларига кўра , жорий йилнинг 17-22 июл кунлари Эрон вилоятларидан иссиқ ҳаво Туркманистон орқали Ўзбекистон ҳудудига етказилади.

«Шу муносабат билан ҳаво ҳарорати кундузи кўтарилади:

- Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;

- Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;

- Фарғона водийси ҳудудларида 41-43 даражагача иссиқ», — дейилади «Ўзгидромет» ахборотида.

Департаментнинг қўшимча қилишича, республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, чангли бўрон бўлиши кутилмоқда. Айрим туманларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Фото: kartinkin.net

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар