18:05, 13 Сентябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда 47,8 мингта кўп квартирали уйлар бор
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар сони 47 776 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
«Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлар сони: Қорақалпоғистон Р. – 1782 та; Андижон вилояти – 2011 та; Бухоро вилояти – 2385 та; Жиззах вилояти – 2726 та; Қашқадарё вилояти – 2194 та; Навоий вилояти – 1835 та; Наманган вилояти – 1754 та; Самарқанд вилояти – 3300 та; Сурхондарё вилояти – 4045 та; Сирдарё вилояти – 2362 та; Тошкент вилояти – 6147 та; Фарғона вилояти – 4149 та; Хоразм вилояти – 1828 та; Тошкент шаҳри – 11258 та», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қиймати 672,9 млн АҚШ долларига тенг мева-сабзавотлар экспорт қилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинди.