Ўзбекистонда 3 миллионга яқин одам COVID-19 га қарши эмланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Эмлаш бошланганидан буён Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши тўлиқ эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шу кунгача республикада 16 861 167 та вакцина ишлатилган. Улардан 9,991,456 киши биринчи компонент билан эмланган. Иккинчи ва учинчи компонентларбилан (ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси 3 компонентдан иборат) 5,143,903 ва 1,725,808 киши эмланган.

3 121 019 ўзбекистонлик вакцинанинг тўлиқ курсини олди. Бу мамлакат аҳолисининг 9 фоизини ташкил этади (2021 йил бошида Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллион эди).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Европанинг AstraZeneca, хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг «Спутник-V», шунингдек Aмериканинг Moderna вакцинаси ишлаб фойдаланилмоқда.

Эпидемиологик вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон 3 августда қонун қабул қилди, унга кўра, ходимларнинг мажбурий эмланишига ҳуқуқий асос яратилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram