19:15, 04 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда 246 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда қанча бола эмланганлигини очиқлади, деб хабар беради Kazinform ЎЗ ССВ матбуот хизматига таяниб.
3 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани таъкидланмоқда.