16:53, 02 Декабр 2021 | GMT +6
Ўзбекистонда 10 ойда 773 дона автобус ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform -Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ-октябр ойларида жами 773 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Қайд этилишича, автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,6 % га ошган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг октябрь ойида 77 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январ-октябр ойларида):
2019 йил – 1 442 та;
2020 йил – 566 та;
2021 йил – 773 та.