Ўзбекистон январь ойида Қозоғистонга 4 минг тонна помидор экспорт қилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида 7 давлатга қиймати 3,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 минг тонна помидор экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитасига таяниб.

Помидор экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 4 минг тонна;

Россия – 1,6 минг тонна;

Қирғиз Р. – 70,2 тонна;

Тожикистон – 7,8 тонна.

Сўнгги хабарлар