Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Ушбу келишув Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи чоғида амалга оширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келажакда бу миқдорни 200 миллионга етказиш режалаштирилган», - деди Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ушбу фонд ўзбек-қирғиз шериклигини ривожлантиришни тезлаштиришини таъкидлади.

«Инвестиция жамғармаси бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради. Айниқса, саноат кооперацияси соҳасида. Ушбу вазиятдан фойдаланишимиз керак», - деди С. Умурзоқов. Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви натижасида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг барча соҳаларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Улар орасида Ўзбекистон-Қирғизистон инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим, саноат кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси, 50 га яқин қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро электро қувватин узатиш ва Қирғизистонда гидроэнергетика иншоотларини қуриш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури, божхона, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, ўсимликлар карантини, таълим, фан ва маданият соҳаларида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қирғизистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга давлат ташрифи билан келган эди.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар