Ўзбекистон Украинадан беш мингдан ортиқ ватандошини эвакуация қилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 10 кун ичида Украинадан 5 мингдан ортиқ ватандошини эвакуация қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қабулжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«28 февралдан 9 мартгача бўлган даврда Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг 22 та рейслари орқали Украинадаги жанговар ҳудуддан Польша орқали 5037 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди», - деди дипломат.

Унинг таъкидлашича, Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этаётир. Бунда асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда.Ўзбекистонликларни Молдова орқали эвакуация қилиш масаласи ҳам ишлаб чиқилмоқда.

«Мамлакатимизнинг Украинадаги Элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди», - деб таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги вакили.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram