Ўзбекистон Токио Паралимпия ўйинларининг иккинчи медалини қўлга киритди

None
None
TOKYO. Kazinform – Ўзбекистон терма жамоаси Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларида иккинчи медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бир оз аввал якунига етган пара енгил атлетика дастурининг T11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳслари Ўзбекистон учун омадли келди. Унда иштирок этган Асила Мирзаёрова жамоа ҳисобига иккинчи медални қўштириб қўйди.

Асила Мирзаёрова 4.89 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Аввалроқ пара сузувчи Ислом Аслонов бронза медалини қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, минтақада Қозоғистон жамоаси битта олтин медал билан етакчилик қилмоқда.


Сўнгги хабарлар