Ўзбекистон терма жамоасидаги қозоқ йигити ярим финалга чиқди

None
TASHKENT. Kazinform – Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Руслан Абдуллаев ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоқ миллатига мансуб спортчи 63,5 килограмм вазнда франциялик Лунес Амрауи билан куч синашди.

Жанг якунида тўрт нафар ҳакам ғалабани Руслан Абдуллаевга берди.

Шу тариқа, ярим финалга чиққан Руслан Абдуллаев камида бронза медалини қўлга киритади.

У финалга чиқиш учун Олимпиада ва жаҳон чемпионатларининг бронза медали соҳиби, арманистонлик Оганес Бачков билан куч синашади.

Ушбу чемпионатда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов (51 кг) ва Абдумалик Халоқов (57 кг) ярим финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram