Ўзбекистон Семейда волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштироқ этади

Шарқий Қозоғистон вилояти Ахборот марказининг хабар беришича, 24 апрелдан 1 майга қадар Семейда волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
«Қарағайлы микрорайонидаги «Арена» маданият ва спорт мажмуасида ўтказиладиган мусобақада аёллар волейболи бўйича энг яхши 6 жамоаси иштирок этади. Чемпионат доирасида Қозоғистон, Япония, Тайланд, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро кучли томонларини аниқлайдилар», - дейилади хабарда.
Мамлакат шарафини Шарқий Қозоғистоннинг «Алтай» ва Шимолий Қозоғистон вилоятининг «Қуаниш» клублари ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, волейбол бўйича профессионал клублар ўртасидаги амалдаги Осиё чемпиони Шарқий Қозоғистон терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган йили финалда «Алтай» волейбол клубининг мезбон жамоаси Тайланднинг Nakhon Ratchasima QminC жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.