14:15, 05 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон Президентининг инаугурацияси 6 ноябр куни бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон парламенти матбуот хизматига асосланиб хабар беради.
Маълум қилишича, инаугурация Тошкентда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида бўлиб ўтади.
Унга кўра, сайланган президент бир вақтнинг ўзида қўлини Конституция ва Қуръонга қўйиб қасамёд қилиши керак бўлади. Қасамёд қабул қилганидан сўнг Президентга шу йил октябрь ойида таъсис этилган президентлик ҳокимиятининг ўзига хос белгилари – кўкрак нишони ва байроғи ҳам топширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
Ўзбекистонда Президент сайлови ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.