Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринда

TASHKENT. Kazinform -«Open data Inception» маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Mu.Gov.Uz Telegram-каналига асосланиб Kazinform хабар беради.
None
None

Ўзбекистон 99 та очиқ маълумотлар манбалари билан рейтингда АҚШ, Испания, Франция ва Буюк Британия кейинги поғонани банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) 2020/2021 очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаган ҳолда рейтингда 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаганди.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Электрон ҳукумат кузатуви 2020»да «Очиқ давлат маълумотлари индекси» бўйича Ўзбекистон энг юқори кўрсаткичга эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олди.

Ўзбекистон Жаҳон банкининг «Статистика салоҳияти индекси»да максимал 100 баллдан 67,8 баллни қўлга киритиб, рейтингда 61 ўринни эгаллаган.


📊 Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринда
Сўнгги хабарлар