14:22, 13 Декабрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон ўн ойда 513 минг тонна калава ип экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 513 минг тонна калава ип экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram каналига таяниб.

Ўзбекистон 10 ойда 52 та хорижий давлатларга қиймати қарийб 1,4 млрд АҚШ долларига тенг калава ип сотган.
Калава ип экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 135 минг тоннага ошган.
10 ойда 522 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилган.