14:30, 05 Октябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон музейларида қанча экспонатлар бор
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейларда жами 2,1 миллионта экспонатлар мавжуд. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Музейлардаги экспонатларнинг турлари бўйича сони:
рассомчилик – 24,7 мингта;
графика – 56,6 мингта;
ҳайкалтарошлик – 3,9 мингта;
амалий санъат – 71,7 мингта;
нумизматика – 298,3 мингта;
археологик – 341,5 мингта;
суратлар – 255,8 мингта;
ҳужжатлар – 278,4 мингта;
бошқа экспонатлар – 756,2 мингта.
2021 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этган.