Ўзбекистон Қозоғистонга 6,9 минг тонна анжир экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 9 та давлатга қиймати 2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 7,2 минг тонна анжир экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ўзбекистон Қозоғистонга 6,9 минг тонна анжир экспорт қилган

Маълум қилинишича, анжир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 минг тоннага ошган.

«2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп анжир экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 6,9 минг тонна; Россия – 186 тонна; Қирғиз Р. – 84 тонна; Баларусь Р. – 4,1 тонна», - дейилади қўмита хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон Давлат қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп анжир экспорт қилган ҳудудлар:

— Хоразм вилояти – 2,7 минг тонна;

— Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна;

— Наманган вилояти – 1,1 минг тонна.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/2995