Ўзбекистон Қозоғистонга 2 ойда 141 минг гилам экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 10 та давлатга қиймати 4,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
None
None

Гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн AҚШ долларига кам.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

Қирғиз Р. – 2,3 млн.

Озарбайжон – 744 минг

Россия – 470 минг

Афғонистон – 254 минг

Қозоғистон – 141 минг

АҚШ – 128 минг

Тожикистон – 40 минг AҚШ доллари


Сўнгги хабарлар