14:41, 24 Февраль 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистондан январь ойида қарийб 8,5 минг тонна картошка импорт қилди
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 7,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 41 минг тонна картошка импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 953,2 тоннага камайган.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
-Покистон – 21,1 минг тонна
-Қозоғистон – 8,5 минг тонна
- Эрон – 4,1 минг тонна
- Қирғиз Р. – 3 минг тонна
-Афғонистон – 3 минг тонна