12:57, 01 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистондан 2 ойда 3 323 дона телефон импорт қилган
NUR-SULTAN. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 30,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 414 227 дона мобил телефон импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Ўзбекистонда жами телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 164 541 донага ошган. Мамлакат 8 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 2 ойда мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 309 356 дона;
— Вьетнам – 60 595 дона;
— БАА – 26 216 дона;
— Ҳиндистон – 14 716 дона;
— Қозоғистон – 3 323 дона.
Ойлар кесимида телефон импорти:
— январь ойида – 129 766 дона;
— февраль ойида – 284 461 дона.