Ўзбекистон қиймати 9 миллион АҚШ доллари миқдорида сабзи экспорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 11 та давлатга қиймати 9 миллион АҚШ долларига 56,8 минг тонна сабзи экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Сабзи экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,9 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 33,9 минг тонна;

Қирғиз Р. – 19,2 минг тонна;

Россия – 3,2 минг тонна;

Тожикистон – 322,5 тонна;

Беларусь – 10,3 тонна.

2021 йилнинг 11 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 2,9 млн.

Тошкент вилояти – 1,2 млн.

Қорақалпоғистон Р. – 1,2 млн.

Фарғона вилояти – 917 минг АҚШ доллари.


Сўнгги хабарлар
telegram